Text Widget

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit, sed do eiusmod tempor incididunt ut labore et dolore magna aliqua. Ut enim ad minim veniam, quis nostrud exercitation ullamco laboris nisi ut aliquip ex ea commodo consequat.

Categories
Arxivlar
 

About us

Sample Text
Sample Text

Компания тарихи

Компания Қарши шаҳар ҳокимининг 2004-йил 14-январдаги № х-1/20 сонли қарори билан рўйхатга олинган кунда ташкил топган. Ҳозирги кунга келиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.05.2021 йилдаги 321-сонли қарорига асосан фаолият юритиб келмоқда. Мазкур қарорга мувофиқ буюртмачи хизматининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш, текшириш ёки тафтиш қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли назорат органлари томонидан амалга оширилади.

Компания вазифалари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.05.2021 йилдаги 321-сонли қарорига асосан буюртмачи хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

қурилиш объектларини белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш юзасидан шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш;

бирламчи рухсат берувчи, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг белгиланган муддатда сифатли тайёрланишини таъминлаш, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини аниқлаш, харидларни режалаштириш, харидлар тартиб-таомилларини белгилаш ва унинг шаффофлигини таъминлаш;

лойиҳаларни бошқариш ва қурилиш ишлари бўйича техник назорат олиб борилишини таъминлаш, муаллифлик назоратини ташкил этиш ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда объектларни фойдаланишга қабул қилиш ишларини ташкил этиш;

субъектларнинг шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ўзаро муносабатлари шаффофлигини таъминлаш.