Ўзбекистонда Қурилиш вазирлиги ташкил этилди

“Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Телеграмъдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали маълум қилинди. Фармон билан: — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси негизида Қурилиш вазирлиги? — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда Таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси базасида Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси? — Қурилишда стандартлаштириш ва сертификатлаш республика маркази Қурилишда стандартлаштириш республика маркази этиб қайта ташкил қилинди. Қуйидагилар тугатилди: — Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси? — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Чаҳарсозлик фаолиятини ахборот билан таъминлаш маркази? — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш маркази. Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига 2018-йил 1-июлга қадар муддатда аккредитация механизмини жорий этиш орқали қурилиш соҳасида техник назоратга оид давлатнинг айрим функсияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича таклиф киритиш вазифаси юкланди.

 

Leave a Comment