Шаҳарнинг қиёфаси ундаги баланд бинолар сони билан эмас. . .

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши пойтахтдаги бир қатор бузилиш ишлари юзасидан чуқур қайғусини билдирди. Бу ҳақда “Кун. уз” хабар бермоқда. “Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар, шаҳар маъмурияти вакилларининг баёнотлари, шунингдек, ўтган ҳафта давомида Тошкент аҳлининг фикрини таҳлил қилиб, Жамоатчилик кенгаши фуқаролар ўзини ҳимоясиз ҳис этиши, Тошкентда эски турар жойларни янгилаш, шаҳарсозлик лойиҳасини ривожлантириш тартибсиз олиб бориши оқибатида шахсий мулкка нисбатан таҳдидларнинг бўлиши — йўл қўйиб бўлмас ҳолат, деб ҳисоблайди. Чу муносабат билан, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжайевнинг Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси билан учрашувда билдирган фикрини инобатга олиб, биз шаҳар маъмуриятининг амалдаги қонунлар асосида ҳаракат қилишга интилишини қўллаб-қувватлаймиз”, — дейилади Жамоатчилик кенгаши баёнотида. Баёнотда айтилишича, ўзгариш, қурилиш лойиҳалари ва йирик дастурларни амалга оширишнинг бошқа жиҳатлари маҳаллий аҳоли билан келишилган ҳолда амалга ошириш масаласи амалдаги қонунларда назарда тутилмаган. Чунингдек, товон тўлаш тартиби ҳам аҳолининг норозилигига сабаб бўлади. Кенгаш қуйидаги учта масалага эътиборни қаратишни таклиф қилмоқда: Биринчидан,  шаҳар бош лойиҳаси, ривожланиш стратегияси ва шаҳарсозликка оид бошқа ҳужжатлар мавжуд эмаслиги туфайли қурилиш бўйича қабул қилинаётган қарорларда шаффофликнинг йўқолишига сабаб бўлмоқда. Аҳоли турмушини тўғри режалаштириши, сармоядорлар ўз лойиҳаларини осон амалга ошириши учун Тошкент шаҳар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни оммага эълон қилиш зарур. Бунда янги биноларнинг лойиҳалаштирилишида эскирган муҳандислик коммуникациялар ва инфратузилмага юкламанинг ўсиб бориши инобатга олиниши керак. Иккинчидан,  янгиликларни татбиқ этишда Тошкент шаҳрининг ўзига хос “юзи”ни унутиб қўймаслик, унинг йўқолиб кетишига йўл қўймаслик керак. Туризм соҳаси мамлакат ривожида муҳим йўналиш эканлиги билдирилган бир пайтда шаҳарнинг ўзига хос кўриниши, меҳмонларни ўзига мафтун этувчи “юзи”га путур йетмаслиги лозим. “Ётакчи урбанистларнинг таъкидлашича, шаҳарнинг такрорланмас қиёфаси ишбилармонлик марказлари сони ва баландлиги билан эмас, балки ундаги тарихий, маданий, меъморий қийматга эга бинолар билан ўлчанади”, — дейилади баёнотда. Чу туфайли Жамоатчилик кенгаши шаҳардаги маданий, тарихий ва меъморий қийматга эга бинолар рўйхатини шакллантиришга чақирмоқда. Айни вақтда аниқ талабларга мос келадиган биноларнинг бузилишига тақиқ қўйилиши керак. Учинчидан,  Жамоатчилик кенгашининг нуқтаи назарига кўра, хонадон, мулк эгасининг ҳақ-ҳуқуқи тўлиқ таъминланмаган. Таъкидланишича, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун йерни олиб қўйишнинг аниқ ифодаси ва мезонлари йўқ, шу сабабдан бу амалиёт ўта даражада қонундан четлашга олиб келяпти. Хусусий мулкка эгалик ҳуқуқини мустаҳкамлаш орқали бундай амалиётга барҳам бериш мумкин. Уй бузилишида эса бозор баҳосини инобатга олиш — асосий масалалардан бири. Чунингдек, йер ажратиб беришда ҳам ауксион орқали ишларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Кун иқтибоси, кун рақами, қизиқарли овозли хабарлар, тонгги ва кечки дайжестлар — Телеграмъда!

 

Leave a Comment